«Кыргызстан» (MBank) комбанки «Клооп»га Temirov Live’нинг суриштирувчи журналистларининг ишини қўллаш учун очилган банк ҳисобини блоклашга нима сабаб бўлганини тушунтирди. Бунгача суриштирувчиларнинг жамоаси ҳисобнинг блокланишини «банкнинг Қирғизистонда сўз эркинлигини чеклаш бўйича сиёсати» сифатида баҳолашаётганини билдиришган.
Банк «мижоз ҳисобни ва банкнинг мобил иловасини шахсий характердаги операциялар учунгина фойдалана олиши» ҳақидаги Миллий банкнинг талабларини ҳисобга олди.
«ҚР қонунларига кўра, хайрия нотижорий ташкилотлар — фондлар/ассоциациялар томонидан амалга оширилади. Хайрия учун пулларни йиғишга тегишли фондлар/ассоциациялар билан боғланиш керак», — дейилади маълумотда.
Temirov Live’нинг асосчиси Болот Темиров 30 октябрда коррупция ва ҳукуматнинг ўзбилармонлигига қарши курашиш учун MBank’дан аёли Махабат Тажибек қизининг номига ҳисоб очтирганини билдирган. Бир кундан кейин лойиҳанинг ҳисоби блокланган. Темировнинг айтишича, бир сутка ичида ҳисобда деярли 10 минг сом йиғилиб қолган эди.
«“Кыргызстан” банки Темиров Лайв ва “Айт Айт Десе” мустақил медиаларнинг электрон ҳисобини иккинчи марта блокламоқда. Биз буни банкнинг Қирғизистондаги сўз эркинлигини блоклашга йўналтирилган сиёсати сифатида баҳолаймиз», — деб билдирди Temirov Live.
Биринчисида MBank Temirov Live’нинг ҳисобини 2022 йилнинг декабрида ёпган.
Temirov Live — Қирғизистонда таниқли суриштирувчи журналист Болот Темировнинг лойиҳаси. Temirov Live’нинг жамоаси ҳукумат бошидаги коррупция ҳақида бир қанча шов-шувли суриштирувларни чиқарган, уларнинг бирида МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев ҳақида сўз бўлган.
2022 йилнинг 23 ноябрида Бишкек шаҳар суди Темировни Қирғизистондан чиқариш бўйича ҳукм чиқарган. Қарор чиқиши билан журналист суд залидан куч билан чиқарилиб, ИИВ ходимларининг назоратида Москвага депортацияланган.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиевнинг айтишича, Темировга Қирғизистонга кириш беш йилга тақиқланган.