«Вазият кескин». Қирғизистонда эмланмаган болалар орасида қизамиқ кўп қайд этилмоқда

313
Иллюстратив сурат.

1 ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда болалар орасида қизамиқ касаллиги кучайиб, вазият кескин эканини хабар қилди.

Муассасадан Бишкек шаҳридаги икки хусусий болалар боғчасида, бир хусусий мактабда ва Қоракўл шаҳридаги бир давлат болалар боғчасида қизамиқ касаллиги қайд этилганини маълум қилишди.

Вазирликнинг «Клооп»га билдиришича, номи тил олинган боғчалар вақтинчалик ёпилган ва мактаблар эса онлайн ўқишга ўтган. Ҳозирда Бишкекдаги бир болалар боғчасидан бошқаси аввалги тартибга келтирилди.

Жалолободдаги икки мактаб эса ҳали ҳам онлайн иш олиб бормоқда.

«Касаллик эмланмаган болалар орасида кўп қайд этилмоқда. Шу билан боғлиқ 9 ойдан 7 ёшгача болалар орасида қизамиқ ва қизилчага қарши қўшимча эмлаш кампанияси давом этмоқда», — дейишди вазирликдан.

Йил бошидан бери 3289 киши қизамиққа чалинса, уларнинг аксарияти, 4 ёшгача бўлган болалар. Умумийси Бишкекда — 989, Ўш шаҳрида — 321, Ўш вилоятида— 683 киши, Чуйда — 515, Жалолободда — 501, Иссиқкўлда — 68, Боткенда — 94, Таласда — 92, Норинда — 26 киши рўйхатга олинган.

Болалар орасида ўсаётган қизамиқ ва қизилча билан курашиш ташаббуси доирасида бу йил касалликка қарши 755,5 минг доза вакцина олиб келиниб, эмлаш ишлари 18 сентябрдан бошланган.