Кадр алмашинуви: Бишкекка янги мэр келди, президент матбуот котиби элчи бўлиб тайинланди

238
Аскат Алагозов ва Эрбол Султанбаев

31 октябрь куни кечки маҳал президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Қирғизистоннинг Белорусдаги мухтор элчиси бўлиб тайинлангани маълум бўлди. Унинг ўрнига давлат раҳбарининг матбуот котиблигига Аскат Алагозов келди.

Президент администрациясидан тегишли буйруқларга Садир Жапаров 31 октябрда қўл қўйганини билдирди.

Султанбаев 2021 йилнинг май ойида президентнинг матбуот котиби бўлиб тайинланган эди. Бу хизматга Галина Байтерекнинг ўрнига келган.

Журналист Аскат Алагөзов бунгача «Пирамида» каналининг директори бўлган. Бундан ташқари, «5-каналда» продюсер бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Садир Жапаров имзолаган яна бир фармонга кўра, Бишкек шаҳар мэри Эмилбек Абдикадиров бошқа ишга ўтгани туфайли эгаллаган хизматидан бўшатилди.

Абдикадировнинг ўрнига пойтахтни Айбек Жунушалиев бошқарадиган бўлди. Тегишли буйруққа президент имзо қўйди.

Жунушалиев 2021 йилнинг август ойидан 2022 йилнинг февралигача Бишкекнинг мэри бўлиб ишлаган. Кейин президент администрациясининг президентини ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажаришни назорат қилиш бошқармасининг бошчиси этиб тайинланган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи