«Номларини қайтариш». 29 октябрда совет респрессияси қурбонлари хотирланади

338

«Эсимде» тадқиқот платформаси 29 октябрда Бишкекда совет қатағони қурбонларига бағишланган «Номларини қайтариш» акциясини ўтказади.

Акция давомида қатағон қурбонларига қуръон ўқилиб, кейин уларнинг номлари бошқача тартибда ёзилади: исм шарифи, яшаган жойи, қатағон вақтида ёши, ишлаган жойи ва мутахассислиги, репрессия куни ва йили.

«Биз уларнинг номларини эслаб, уларнинг ёрқин хотирасини ёд этгимиз келади. Акция “Инсон ҳаётидан қадрли ҳеч нарса йўқ” деган принципнинг муҳимлигини англатади», — деб билдиришди «Эсимде»дан.

Маросим Бишкекнинг жанубий томонидаги Дайир Асанов номидаги Ғалаба боғида соат 12:00-14:00гача ўтказилади.

1937-1938 йиллардаги Сталик қатағонининг қурбонларини хотирлашга бағишланган «Ата-Бейит» мемориал комплекси. Сурат: ЖАКнинг матбуот хизмати.

«Номларини қайтариш» акцияси Бишкекда иккинчи марта ўтказилади. Акция пойтахтда биринчи марта 2022 йилнинг 29 октябрида ўтказилган.

«Номларини қайтариш» — бу 2007 йили Москвада биринчи марта ўтган сиёсий репрессия қурбонларини хотирлаган фуқаровий фаол акцияси.

Турли манбааларнинг маълумотига кўра, 1937-38 йиллари кучайган қатағон вақтида Қирғизистонда 20 мингдан ортиқ 40 мингга яқин одам отишга ҳукм қилинган.

Ўлим жазосига тортиш ҳақидаги буйруқларга Сталин ўзи қўл қўйган. Қирғизистонда унинг репрессияси вақтида 137 одам отувга кетгани ҳужжат турида тасдиқланган. Отувга ҳукм қилинганлар орасида Касим Тинистанов, давлат арбоблари Торокул Айтматов ва Жусуп Абдрахманов бор.