Бишкекдаги уч кишининг ўлдирилиши бўйича экспертиза хулосаси чиқди

291

Жорий йилнинг февраль ойида Бишкекда икки боласи билан ўлдирилган аёлнинг ўлими бўйича экспертиза хулосаси чиқди. Бу ҳақда 27 октябрда Октябрь туман судида бўлган навбатдаги суд мажлисида маълум бўлди.

Унда аёлнинг кўкрак қафасига тиғли темир сайилиб, олган жароҳати сабаб кўп қон йўқотиб вафот этгани маълум бўлган. Қонида алкоголь, спирт топилган эмас.

Гумондор воқеа бўлган куни «аёл ичимлик ичиб, маст бўлганини» айтган эди.

Шунингдек, экспертиза 17 ёшли қиз қаттиқ жароҳат олиб, жигари ёрилиб кетганини кўрсатган. Унинг ҳам кўкрак қафасига пичоқ бўлиши мумкин, дейилган учли темир сайилган. Қонида алкоголь бўлмаган.

Аёлнинг 8 ёшли ўғли бўғилгани аниқланди. Марҳум бола айбланувчи Чинтемир Аширалиевнинг ўғли бўлиши тўлиқ мумкинлиги айтилди. Аммо бу экспертиза ДНК-тест эмаслигини таъкидлади.

Мажлисда жабрланувчи томоннинг адвокати айбланувчидан 4 млн 671 млн сом ундириб беришни суддан сўради. Унда моддий зарар 671 минг сом, маънавий зарар 4 млн сом деб ҳисобланган.

18 октябрда икки боласи билан ўлдирилган Алтинай Канзаманованинг 82 ёшли бувиси Уру Дуйшобаева гумондор жавобгарликдан қутулиб кетишга ҳаракат қилиб, биринчи кўрсатмаларидан бош тортаётганини айтган.

Дуйшобаева суд жараёнлари 9 ойдан бери давом этиб, ҳамон қарор қабул қилинмаганидан норози бўлган.

Уч одамнинг ўлдирилиши

Бишкекдаги 3 одамнинг ўлими ҳақида шу йилнинг февраль ойида маълум бўлган. Кўп қаватли уйларнинг бирида 51 ёшли аёлнинг, 2005 йили туғилган қизи билан етти ёшли боласининг жасади топилган.

Одам ўлдиришда гумонланиб 37 ёшли Чинтемир Аширалиев қўлга олинган. У Давлат кузатув хизматида 15 йил ишлаган, Жогорку Кенешнинг депутатлигига Боткен вилоят округидан номзод бўлган.

Айбловчи томоннинг версияси бўйича, у муносабатда бўлган 51 ёшли аёлнинг 9 жойига пичоқ сайган. Аёл олган жароҳати сабаб вафот этган.

Кейин аёлнинг 17 ёшли қизининг хонасига кириб уни пичоқлаб, бўғган. Қиз ўлди деб ўйлаб, 7 ёшли боланинг хонасига йўл олиб, ухлаётган болани ёстиқ билан босиб ўлдирган. Бу орада қиз омон қолиб, қотилдан қочиш учун деразадан сакраган. Қизнинг қулаб тушгани кузатув камерасига тушиб қолган.

Шундан сўнг, Аширалиев қизни олиб келиш учун пастга тушган. Подъезддан кузатув камерасини кўриб қолиб уни синдиришга ҳаракат қилган, аммо натижа бўлмаган. Кейин ташқарига чиқиб, қизнинг жасадини уйга олиб кирган — бунинг ҳаммаси камерага тушиб қолган. Олиб киргандан сўнг Аширалиев қизни ваннага солиб, сувга чўктирган.

Айбловчи томон Аширалиев жиноятни бошқа йўналишга ўзгартиришга ҳаракат қилганини билдирган: гумондор «вафот этган аёл маст бўлиб қизи билан уришиб кетиб, қизи онасини ўлдириб ўз жонига қасд қилган» деган тасаввур қолдирмоқчи бўлган. Бунинг учун айбланувчи бир шиша ароқ сотиб келиб, қўшимча нарса келтириб, қизнинг танасига пичоқни сайиб қўйган, деб айтишади айбловчилар.

Шунингдек, Аширалиевнинг ақл-ҳуши жойида бўлиб, қилган ишларига тўлиқ жавоб бергани, жиноят қилган вақтда маст бўлмагани айтилган.

Ҳар йил бу каби қотилликлар ўнлаб содир бўлмоқда, аёллар эрининг, фуқаролик никоҳидаги бирга яшаган одами ёки собиқ ҳамкорларининг қўлидан ажал топади. Халқаро тажрибада қотилликнинг бу тури фемицид деб аталади.

*Фемицид— одатда эркакларнинг аёллардан нафратланиши, гендер босим натижасида ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб эътиборсиз бўлгани учун ўлдирилиши.