Ўш: Турғундан пул талаб қилишда гумонланиб қидирувда юрган уч милиция ходими қўлга олинди

358
Гумондорлар. Сурат: МХДҚ

Ўш шаҳрида турғундан 400 минг сом пул талаб қилишда гумонланган ва қидирув эълон қилинган уч милиция ходими — милициянинг икки капитани ва бир майори қўлга олинди. Бу ҳақда 27 октябрда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга қараганда, улар зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғаймиз, деб қўрқитиб, шаҳар турғунидан пул маблағини талаб қилишган.

25 сентябрда мазкур ишга алоқадор ўртачи 100 минг сом олаётган чоғида қўлга олиниб, кийинроқ эса милициянинг бир майори қўлга тушган. Улар МХДҚнинг тергов қамоғига икки ойлик муддатга қамоққа олиниб, қолган гумондорларга қидирув эълон қилинган.

Гумондорларга нисбатан 3 октябрда қўзғалган жиноий ишни доирасида аввал қидирувдаги уч гумондор Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича тергов қамоғига киргизилди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.