Нарматова депутатларга виза берманглар, деб Ғарбга мурожаат қилганларни жазолашни сўради

232

Депутат Надира Нарматова АҚШ ва Европа давлатларининг Қирғизистондаги элчиликларига «чет эллик агент» қонунини қўллаган депутатларга виза берилмасин ва бўлса узайтирилмасин, деган илтимос билан мурожаат қилганларни топиб жазога тортишни сўради.

Бундай протокол топшириқни депутат 26 октябрдаги йиғинда президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили Алмасбек Абитов билан МХДҚга берди.

«Бу Ғарбдан молияланган ташкилотларнинг асл юзини, давлат ичидаги хиёнатни, сотқинликни кўрсатаётганини белгиси. Шу сабаб мен бундай билдирувларни тарқатган, мамлакат ичида, Қирғизистон фуқароси бўла туриб, салбий назарияларни дунёга тарқатишга ҳаракат қилган фуқароларга, МХДҚга халқ вакили сифатида мурожаат қилмоқчиман. Шу каби нотўғри билдрувлар тарқатган ким эканини аниқлаб, қонун доирасида чора кўришни протокол топшириқ қатори Алмазбек Ахунжанович сизга топширдим. Сабаби бу кўриниш биринчи марта эмас, бизнинг мамлакатда 2019 йили COVID-19 бўлганда ҳам ғарбдан молияланган нодавлат ташкилотларнинг вакиллари қирғиз давлатида моддий томондан ёрдам беринглар, деган шу давлатларга мурожаат қилишган», — деб билдирди Нарматова.

Депутат «ватанпарварлигини» кўрсатиб «давлатнинг хавфсизлигига йўналтирилаган бундай керакли қонунни» қўллаган ҳамкасбларига митннатдорчилик билдирди.

Медиажамоатчилик ва фуқаровий жамият вакиллари 26 октябрда АҚШ билан Европа иттифоқига кирган давлатлар, Швейцария ва Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиликларига мурожаат қилишган. Улар Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев, депутат Надира Нарматова, конституциявий қонунлар қўмитасининг раисаси Чолпон Султанбекова ва ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияга қарши ҳаракат бўйича қўмитанинг бошчиси Суйунбек Озурзаковларга ва уларнинг оила аъзоларига визанинг барча турларини беришдан бош тортиш ва муддатини узайтирмаслик масаласини кўриб чиқишни сўрашган.

Бунга Жогорку Кенеш депутатларининг «чет эллик агент» қонунини биринчи ўқишда муҳокама қилмай туриб қабул қилгани сабаб бўлди. Қонун лойиҳасини 30дан ортиқ депутатдан иборат гуруҳ таклиф қилган.

Ҳужжатга кўра, чет ўлкадан молияланган ва сиёсий фаолият билан шуғулланган нотижорий ташкилотлар «чет эллик вакил» деб топилади. Бундай КЭМлар қўшимча ҳисоботларни бериши керак ва кутилмаган текширувларга учраши мумкин.

Шунингдек, қонун лойиҳаси жиноят кодексига 200-1-моддасини «Фуқароларнинг шахсини ва ҳуқуқларини бузган нотижорий ташкилотларни тузиш» деган пунктни киритишни таклиф қилади. Унда қонунбузарлик учун жариманинг миқдори — 50 мингдан 100 минг сомгача бўлади. Бундай ташкилотларнинг ишига фаол аралашиб, пропаганда қилиш учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасининг асосий ташаббусчиси — депутат Надира Нарматова — бундай ташаббус сўз эркинлиги билан демократияга ҳеч қандай хавф солмаслигини, нотижорий ташкилотларнинг фаолиятини чекламайди, деб билдирган. Унинг айтишича, ҳозирги КЭУ ҳақидаги қонун эҳтиёжни ёполмаяпти ва «давлат манфаати, хавфсизлиги ва яхлитлиги учун» нотижорий ташкилотларга нисбатан назоратни кучайтириш керак.

Бироқ айрим КЭУ, фуқаровий фаоллар ва халқаро ташкилотлар бунга рози эмас.

Аввалроқ «Адилет» ҳуқуқ клиникаси бу қонун лойиҳасига изоҳ бериб, бу инсон ҳуқуқларини ва давлатнинг Конституциясини бузишини таъкидлашган.

Қонун лойиҳасини Инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хелсинки қўмитаси ва Human Rights Watch каби бир неча халқаро ташкилотлар ҳам танқид қилишган. Улар Жогорку Кенеш депутатларини «жуда репрессияли қонунни» ортга қайтаришга ундашган.

Қонун лойиҳасига танқидлар айтилаётганда ташаббусчи гуруҳнинг таркибидаги бир неча депутат «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳасидаги имзоларини қайтариб олишларини билдиришган. Нарматова эса танқидларга қарамай ҳужжатни қайтармаслигини билдирган.