Суд президентнинг укасини уй қамоғига чиқарди

227

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 19 октябрда президент Садир Жапаровнинг укасини, Улан Жапаровга нисбатан бош ҳимоя чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди. 

Суд ИИВ терговчисининг илтимосини қаноатлантириб, гумондорни тергов давомида вақтинчалик 26 ноябргача уй қамоғига чиқарди.

Улан Жапаровнинг қўлга олингани бўйича 2023 йилнинг 6 июлида маълум бўлган. У божхонадаги коррупция иши бўйича қўлга олингани хабар қилинган.

Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президентнинг укасини қўлга олинишини «Қирғизистондаги суд адолатининг кўрсатгичи» деб атаган.

Аввалроқ, президент ўзи ҳам, коррупцияда гумонланиб қўлга олинган укаси бўйича изоҳ бериб, «ҳозир замон бошқа, барчасига бир хил муносабат қилинади» деб таъкидлаган.

«Менинг укам эди, деб қамамай қўйсам, бошқа укаларим ҳам аралаша бошлашади-да. Қирғизларда яхши гап бор: "Биттага жазо, мингтага сабоқ"», — деб айтган Жапаров 24 июлда «Кабар» агентлигига берган интервьюсида.