Қамчибек Ташиев давлат байроғини ўзгартириш ташаббусини қўллади

245

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш депутатларининг давлат байроғини ўзгартириш бўйича ташаббусини қўллашини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига ҳозирги байроқни ва кунгабоқарнинг суратини, ёнига президент таклиф қилган янги байроқнинг суратини ва қуёшнинг суратини қўйиб ёзди.

«Икки кундан бери байроғимизни ўзгартирсак бўладими ёки бўлмайдими деб муҳокама қиляпсизлар, менинг фикримча, ўзгартиришимиз керак! Байроғимизга қараб росланамиз, ҳурмат қиламиз, давлатимизни байроқ орқали танишади. Демак, кунгабоқар бўлмасдан тўғри тушувчи, қуёшда ярқираган белги берилиш керак. Мен давлатимизнинг байроғини ўзгартиришни қўллайман. Қуёш нуридай ярқираган байроғимиз остида бир мушт бўлиб бирлашайлик!» — деб таъкидлади Ташиев.

Президент таклиф қилган давлат байроғини варианти.

Ташиев давлат байроғини ўзгартиришни президент Садир Жапаров қўллагандан кейин пост ёзди. Давлат раҳбари ва МХДҚ раиси 26 октябрда Жалолобод шаҳар кунини нишонлашга қатнашди.

Бу орада ижтимоий тармоқларда айрим қирғизистонликлар #байроқниўзгартирманглар деган флешмоб бошланиб, депутатларни давлат рамзларини тинч қўйишга чақиришмоқда.