23-октябрда қирғизистонлик парадзюдочи Ҳайитхон Ҳусан қизи Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларидан олтин медаль, енгил атлетчи Жалалидин Абдувалиев кумуш медаль олди.
Ҳусан қизи 48 килограммгача бўлган вазнда куч синашди. У олдин 1/2 финал учрашувда индонезиялик Новиа Ларассаттини енгиб, ҳал қилувчи финал учрашувда япониялик Хангаи Шизукани 1 дақиқа 25 сонияда енгиб олди.
Спортчининг ғалабаси — Қирғизистон тарихидаги Пара Осиё ўйинларининг биринчи олтин медали бўлди. Бунгача Ҳайитхон Ҳусан қизи Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган пара дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олган.
Абдувалиев енгил атлетика бўйича кумуш медаль олди. У 5 чақирим масофани 17 дақиқа 18 сонияда босиб ўтди.
Жалолдин Абдувалиев — паратриатлет, триатлон бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ва кўзи ожизларнинг маслаҳатчиси. Қирғизистондан чиққан биринчи паратриатлон бўйича икки марта жаҳон чемпиони. Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби.
Пара Осиё ўйинлари 20-30-октябргача Ханчжоу шаҳрида ўтмоқда. Ўйинларда умумий 44 давлат қатнашади.
Ўйинларга спортнинг олти тури бўйича, яъни енгил атлетика, пауэрлифтинг, теннис, сувда сузиш, шахмат ва дзюдодан умумий 27 қирғизистонлик спортчи қатнашмоқда.
Терма жамоани мураббийлар, махсус спортчиларга кўмаклашувчи гидлар ва тиббиёт ходимлари олиб боришади.