МХДҚ: Тўқмоқда милиция ходими зўрлаш иши бўйича пора олаётганда ушланди

394

Тўқмоқ шаҳар милициясининг ходимлари, милициянинг катта лейтенанти 178 минг сом пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 24-октябрда МХДҚ билдирди. 

Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, қўлга олинган ходимлар ариза эгасининг ўғлини зўрлаш иши бўйича қўзғалган жиноят ишида жавобгарликка тортмаслик учун 2000 доллар пул талаб қилган.

Гумондор МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Ҳозирда бу ишга алоқаси бор бошқа ходимларни аниқлаш ишлари давом эаётгани қўшима қилинди.

21-октябрда Бишкекнинг Свердлов туман судининг судьяси Акилбек Адимов катта миқдорда пора олишда гумонланиб қўлга олинган. Биринчи май туман суди уни 17-декабргача қамоққа олган.

17-октябрда Ленин туман судининг судьяси 2 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган. Шунингдек, воситачи сифатида иш олиб борган судьянинг маслаҳатчиси ва яқин дўсти ҳам қўлга олинган.