Маданият вазирлиги ёшларни ривожлантириш бўйича лойиҳага танлов эълон қилди

291
Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ёшларни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш, билим бериш, соғлик, фаол ҳаёт ва касбий фаолиятини яхшилаш учун қулай шароитларни тузиш бўйича танлов эълон қилди. 

Маълумотга кўра, давлат буюртмаси асосида лойиҳаларга берилувчи грантнинг энг юқори миқдори 1 млн сомни ташкил қилади. Буни амалга ошириш муддати 2025 йилнинг 1-декабригача деб белгиланди.

Ҳал қилиш зарур бўлган ижтимоий муаммоларга йўналтирилган танловнинг мавзулари билан қуйида танишса бўлади.

Танлов иштирокчилари танловнинг эълон қилинган мавзуси доирасида бир йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, давлат ижтимоий суғурта солиқлари ва суғурта тўловлари бўйича қарзи йўқ нотижорий ташкилотлар (сиёсий партиялардан ташқари) бўлиши шарт.

Шунингдек, танловга номзодлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак ва ўзининг банк ҳисоби бўлиши лозим. Бир неча нотижорий ташкилотлардан тузилган гуруҳ бирлашиб қатнашса бўлади.

Вазирликдан лойиҳавий таклифлар шу йилнинг 5-ноябридан 10-ноябрь соат 17:00гача қабул қилинишини билдиришди.

Маданият вазири Алтинбек Максутов Жогорку Кенешнинг 20-октябрдаги йиғинида бу йил ёшларни қўллашга умумий 38 млн сом ажратилганини билдириб, уларга кўмаклашиш учун махсус дастур ишлаб чиққанини айтган.