ЖК Россия билан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини тузиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

291

11 октябрда Жогорку Кенеш депутатлари, «Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма минтақавий тизимини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини уч ўқишда кўриб чиқди ва қабул қилишди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазири Алмазбек Карасартовнинг сўзларига кўра, ушбу мақсадлар учун Кантдаги Россия авиабазасининг ёнидан шартнома муддати давомида 5 гектар ер майдони берилади.

Юқорида тилга олинган тизимни яратиш бўйича музокаралар Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғига биноан 2022 йилнинг июль ойида бошланган эди.

Ўтган йили Тожикистон парламентида ҳам, Россия билан бирлашган минтақавий ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича худди шундай келишув қўллаб-қувватланган. Мамлакат мудофаа вазири Шерали Мирзо парламентда сўзлаган нутқида, ушбу келишувнинг амалга ошириш Тожикистоннинг ҳаво ҳудуди хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги манфаатларига жавоб беришини таъкидлаган. «Озоди радиоси» баъзи экспертлар Тожикистон ҳукуматини ҳаво ҳудудини Москва назоратига бераётгани учун Душанбени танқид қилишганини ёзган.

Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.