МХДҚ Колбаевнинг бизнес ҳамкори Азрет Боотаев қўлга олинганини  хабар берди

244

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг бизнес ҳамкори, «Аврора Групп» ишхонасининг эгаси Азрет Боотаевни қўлга олди.

Маълумотга кўра, у 4 октябрь куни Колбаевга нисбатан «Жиноий даромадларни легаллаштириш» моддаси бўйича очилган иш доирасида қўлга тушган.

Махсус хизмат баёнотида, Боотаев «Каганат Ресорт» дам олиш маскани асосчиларидан бири экани айтилади.

МХДҚдан, ижтимоий тармоқда тарқалган Бишкекнинг Қурултай кўчаси 53 манзилдаги уй бошқа шахсга тегишли, деган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди», деб таъкидлашди. Уй Боотаевнинг отаси Туркмен Боотаевга рўйхатга олинганини айтишди.

«Кенешбек Молдобаев номли шахс юқоридаги манзилда яшаши ҳақида ОАВга билдирган. Аммо, аслида, у Қурултой кўчаси, 49-уйда жойлашган кўчмас мулк эгаси. Бу бошқа кўчмас мулк бўлиб ҳисобланади», — деди махсус хизмат.

Молдобаев МХДҚ маълумотини тасдиқлади ва дастлаб тасдиқланмаган маълумот тарқатганини айтиб билдирув берди.

Колбаевнинг ўлими

Аввалроқ махсус хизмат Колбаев уюшган жиноий гуруҳининг қирқдан ортиқ фаол аъзоси қўлга олинганини билдирган. Шунингдек, криминалнинг ноқонуний йўл билан олинган мол-мулкининг дастлабки умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этганини ва улар ҳибсга олинганини айтишган.

4 октябрда қонундаги ўғри Қамчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операциясида ўлдирилган. Махсус хизматдан, унинг ҳибсга олинишига «Дев Чингиз» лақабли уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги шикоят асос бўлганини айтишган.

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига, жумладан, Колбаевнинг яқин атрофига мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарса, қонун бўйича қаттиқ жазоланади», деб огоҳлантирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи