Ўш: Қорасувда 39 ёшли турғун ўнинчи қаватдан қулаб тушди, ҳозирда комада

Ўш вилояти Қорасув туманининг Жийдалик қишлоғида 39 ёшли киши ўнинчи қаватдан қулаб тушди, ҳозирда аҳволи оғир. Бу ҳақда «Клооп»га 11 октябрда Ўш вилоят касалхонасидан тасдиқлашди.

«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, Новқат туманининг турғуни 10 октябрь соат 17:00 чамасида Жийдалик қишлоғида қурилаётган кўп қаватли турар-жойнинг 10 қаватидан қулаб тушган.

Ҳозирда бемор Ўш вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётибди.