Жогорку Кенеш депутати Жанар Акаев ўлкада 2022 йилнинг бошидан бери «16 ёшга тўлмаган ўсмирларни зўрлаган» деган айблов билан судланган 88 одам пробация назорати билан озод қилинганини айтди.
«Улар қамоқдан чиққандан кейин яна зўрлашга ҳаракат қилар экан. Ўсмирларни зўрлаган жиноятчи — шафқатсизлар учун пробация ишламаслиги керак. Улар оғир жазога тортилгандан кейин турмадан чиқаришни тўхтатишимиз керак», — деди халқ вакили.
Акаев бу маълумотларни унга Олий суд ва Пробация департаменти берганини таъкидлади.
«Бир факт айтсам ҳушингиз учади. [Зўрлашда айбланган одам] пробация билан чиқиб кетгандан кейин зўрлаган ўсмир қизга яна бориб, зўрлаб, ҳомиладор бўлибди», — деб билдирди Акаев.
Депутат жиноят процессуал кодексига тез орада ўзгартириш киритиш кераклигини қўшимча қилди.
Шунингдек, депутат Мирлан Самийкожо жиноятчиларни умрбод озодликдан маҳрум қилишга имкон берган ёшни оширишни таклиф қилди. Ҳозирда 60 ёшдан ошган эркаклар умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Халқ вакили бу ташаббусни Норин вилоятидаги етти ёшли қизнинг ўлдирилиши бўйича изоҳ бераётиб айтди. Суд 27 сентябрда 64 қизнинг ўлимида айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилган.
27 сентябрда Чуй вилоят суди Селекция қишлоғидаги собиқ аёлини шафқатсизларча зўрлашда гумонланган кишини 8 йилга ҳукм қилган. Бунгача апрель ойида айбланувчига пробация назоратини тайинлаган эди.