Догдуркул Кендирбаева Таълим вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

221
Догдуркул Кендирбаева. Сурат: Интернетдан олинди

Таълим ва фан вазири вазифасини бажарувчи бўлиб Догдуркул Кендирбаева тайинланди. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Кендирбаеванинг номзодини келишиш учун энди Жогорку Кенешга киргизилади.

Бунга қадар вазир Канибек Иманалиев «топширилган иш вазифаларини тегишли даражада бажара олмагани учун» хизматидан олинган. Янги ўқув йили бошланганда, республикадаги мактабларда ўқув қуроллари етишмасдан, жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиниб, муассаса етакчиси кескин танқид қилинган.

Вақтинчалик Таълим вазирининг вазифасини ўринбосари Уланбек Усеков бажараётган эди.

58 ёшли Догдуркул Кендирбаева «Роза Отунбаеванинг ташаббуси» фондининг ижрочи директори. Иссиқкўл вилоятида туғилган. Қирғиз Республикасининг Таълим аълочиси.

2012 йили Қирғиз Республикасининг Таълим ва фан вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Муаллиф: Назайим Тилевалдиева