Спортчи Темирлан Аманқулов Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди

275

Спортчи Темирлан Аманқулов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган 19-ёзги Осиё ўйиларида ушу-санда бўйича мусобақада бронза медални қўлга киритди.

Аманқулов 75 килограмм вазнда курашиб, чорак финалда монголиялик спортчини енгиб ярим финалга чиққан.

Ярим финал мусобақасида эса макаолик (Хитой Халқ Республикаси) спортчига мағлуб бўлган.

Бу соврин миллий терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги учинчи медали. Бунга қадар ушу-санда бўйича миллий терма жамоанинг яна бир аъзоси Авазбек Аманбеков бронза медал ютган. 26 сентябрда дзюдочи Эрлан Шеров 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медал соҳибига айланган.

23 сентябрда бошланган 19-Осиё ўйинлари 8 октябрда якунланади. Унга 45 мамлакатдан келган 12 минг 500 нафарга яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.

Муаллиф: Фатима Нурғази қизи