25 сентябрда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олти ойга чўзилган чеклов мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш ҳамда нархларнинг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинганини билдирди.
Аввалроқ Қирғизистонда уннинг нархи кўтарилгани бўйича масала парламентда ҳам кўтарилиб, айрим депутатлар бу бўйича ҳукумат етарли шаклда чора кўрмаётганини айтиб танқид қилган.
Кейин МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев депутатларга мурожаат қилиб, уларни «хайп қилмасликка» чақирган. У Қозоғистондаги ун нархининг кўтарилиши Қирғизистонга таъсир қилмаслигини таъкидлаб, ҳатто биринчи навдаги уннинг нархи «яқин орада арзонлашини» билдирган.
20 сентябрда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш ҳамда нархларнинг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида ун ва буғдойни экспорт қилишга вақтинча чеклов киргизишни таклиф қилган.
Монополияга қарши тартибга солиш хизматининг раҳбар ўринбосари Айбек Мамиралиев қозоқ унининг қимматлаганини «қўшни давлатдан уннинг кўп ташилмай қолгани» билан изоҳлаган. У бу бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини билдирган.
Қирғизистон ун ва буғдойнинг импортига қарам, ўлка уларни асосан Қозоғистон ва Россиядан сотиб олади.