Сурат: Бишкекда аёллар ҳуқуқини кенгайтиришга бағишланган KYZ PWR мурали ўчирилди

198

Бишкекда Гапар Айтиев номидаги музей деворидаги Basicolors арт-гуруҳи чизган KYZ PWR номли мурал ўчирилди. Бу ҳақда 24 сентябрда медиаэксперт Елена Баялинова Фейсбук саҳифасида билдирди.

Сурат: Елена Баялинова

Баялинова мурални ўчирган ишчилар унга муассасанинг бошчиси Айгул Мамбетказиеванинг буйруғини бажаришганини айтишган.

«Хизматчилар музей директорининг буйруғини бажаришаётганини, бинони, архитектура ёдгорлиги қатори ҳимоя қилиш грамотаси борлигини, олдин [мурални чизишда] Маданият вазирлиги билан “Бишкек бош архитектураси”дан рухсат олиш кераклигини айтишган. Қисқаси, қўрқитиб қўйишибди, шу бошчиларининг қаҳридан қўрққан музейнинг тегишли ваколатли ходимлари амалдорлар билан сўзлашиб, шу кўча санъатини ҳимоя қилишга ҳаракат ҳам қилишмабди», — деб ёзди Баялинова.

Маданият вазирлигидан «Клооп»га мурал «Бишкек бош архитектуранинг» топшириғи билан ўчирилганини билдириб, вазирлик бундай топшириқ бермаганини қўшимча қилишди.

Бишкекдаги бадиий санъат музейининг деворига мурал 12 сентябрда очилган. Унда муралнинг муаллифлари унинг ўртасида аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришни ёритиб турган қизнинг образи чизилганини айтишган.