Хитой Кампиробод сув омборидан Ўзбекистонга тоза сув тортувчи лойиҳани молиялайди

209

Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига тоза сув тортиш лойиҳасини амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлигига таяниб «Озодлик» радиоси ёзди.

Нашрнинг маълумотига кўра, Sinomash билан дастлабки келишувлар тузилган. Бундан ташқари, компания ҳудуддаги ижтимоий муассасаларни таъмирлаш ва қуриш ишларини олиб боради.

Фарғона вилоятининг ҳокимлигидан билдирилишича, вилоят раҳбари Хайрулло Бозоровнинг Хитойга бўлган сафарида умумий қиймати 1,37 млрд долларлик 29 сармоя шартномалари билан келишувлар имзоланган. Хитойнинг молия институтлари билан 300 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган дастлабки келишувга эришилган.

2022 йилнинг 17-ноябрида Жогорку Кенеш депутатлари Ўзбекистон билан чегарани ратификациялаш ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича қонун лойиҳасига овоз беришган.

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омбори олдидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ортиқ ер олади. Шунингдек, Қирғизистон билан Ўзбекистон Кампиробод сув омборининг сув ресурсларидан биргаликда бошқариш учун комиссия тузмоқчи.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари ҳужжатларга имзо қўйиб, 2023 йилнинг январида Садир Жапаров билан Шавкат Мирзиеёв  давлатлар ўртасидаги биргаликдаги чегаранинг айрим ҳудудлари ҳақидаги келишувни ратификация ёрлиқларини алмашишган. Кейин Жапаров Қирғизистон билан Ўзбекистон давлат чегарани делимитациялаш жараёнлари тугатишганини билдирган.

Аммо Кампиробод бўйича келишувнинг бир қисми норозиликлар яратган. 30 нафарга яқин фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси бу шартномага қарши чиқиб, Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасини тузишган. 2022 йилнинг октябрида милиция уларни оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган деган айб билан қамоққа олган.

Қўлга олинганларнинг бари шу кунгача айблари йўқлигини айтиб, уларга қарши ишлар ўйлаб топилганини билдириб келишади.

Сиёсатчилар билан фаолларнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳукуматни қўлга олинганларни ҳаммасини озод қилишга чақирган.

Асосий саҳифадаги сурат: Даниль Усманов / Eurasianet.