Россия Бишкек ва Душанбени «кескин билдирувлардан» тийилишга чақирди

189

Россия ТИВ Қирғизистон ва Тожикистондаги чегара масаласида давлатларнинг бир-бирига «кескин турли айтилган билдирувлари кучайиб кетаётгани сабаб» муносабат билдирди.

Муассаса билдиришича, Москва икки давлатнинг чегараларини аниқлаш масаласидаги «воқеаларининг ривожини кузатмоқда».

Билдирувда Қирғизистон ва Тожикистон Росиянинг «стратегик ҳамкори ва иттифоқдоши» экани, Москва «ЕХҲТга аъзо давлатларнинг фикр келишмовчилигига йўл қўймаслик ва минтақадаги барқарорликни сақлашдан манфаатдор» экани айтилади.

Шунингдек, Москва ўзининг ҳамкорларига улар учун самарали бўладиган барча ёрдамларни кўрсатишга тайёрлигини, бироқ бу «барча келишмовчиликлар ҳозир ишлаётган икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг асосидагина сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинганда» амалга ошиши таъкидланади.

«Дўстларимизни ва иттифоқдошлармизни қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнида сўнгги вақтларда эришилган ижобий натижаларни йўққа чиқариб қўймаслиги учун кескин билдирувлардан ва ўйланмай қўйилган қадамлардан сақланишга чақирамиз», — дейилади билдирувда.

15 сентябрда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Тожикистон ҳукумати бугунги кунга қадар Қирғизистонга чегара бўйича ҳудудий даъво қўйиб келаётганини билдирган. У бу ҳолат музокараларга тўсқинлик қилаётанини, агар Душанбе даъвосидан бош тортмаса, Қирғизистон ҳам топилган тарихий ҳужжатлар асосида қўшни давлатга ҳудудий даъволарни қўйишини қўшимча қилган.

Бу билдирув шов-шувга сабаб бўлган.

Эртаси куни Қирғизистон элчиси Эрлан Абдилдаев Тожикистоннинг ТИВга чақирилган. Муассасанинг билдирувида «бундай изоҳлар тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар давомида, ўзаро ишонч муносабатларига жиддий зарар келтириши мумкин» дейилган.

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида чегара чизиқлари аниқланмаган, шу сабаб чегарага яқин ҳудудларда — Боткен ва Ўш вилоятларида тез-тез жанжал чиқади.

2021 ва 2022 йили қирғиз-тожик чегарасида чиққан катта жанжалдан бери Бишкек билан Душанбенинг муносабатлари совуқ бўйича қолмоқда. Икки давлатнинг чегараси 2021 йилнинг апрелидан бери ёпиқ турибди.

Чегарадаги охирги катта можаро бир йил олдин бўлган. 2022 йилнинг 14-17 сентябрида бўлган қуролли тўқнашув давлат чегарасининг барча периметрида бўлган. Натижада 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб яна 206 киши яраланган.

Тожик ҳукумати эса жанжалда 41 одам ўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланганини таъкидлаган. Аммо «Озоди Радиоси» («Озодлик»нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб 83 одам ҳалок бўлганини ёзган.