Ҳукумат Қозоғистон унига нархнинг ўсиши мавсум билан боғлиқ эканини билдирди

188

Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев 19 сентябрда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғин ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси билдирди.

Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, Торобаев давлат органлари, нефтетрейдерлар ва ун чиқарувчи ассоциацияларнинг етакчилари билан учрашиб, қозоқ унининг нархи қимматлашини, шунингдек қимматлаши мумкин бўлган ёқилғи моддаси масаласини муҳокама қилган.

Торобаев йиғинда Қирғизистонда буғдой танқислиги йўқлигини, Қозоғистондан келган уннинг нархи қимматламай тушганини билдирди.

Ҳукумат қозоқ унининг қимматлашига Қозоғистондан Қирғизистонга дон маҳсулотларини олиб келувчи темир йўллар мавсумий тирбандликка учрагани сабаб бўлганини билдиришди.

«Агар ажиотаж ҳақиқатдан ҳам буғдойнинг танқислиги билан боғлиқлигини билсак, Давлат заҳира фонди ун комбинатлари учун керакли миқдордаги буғдой билан таъминлайди. Давлат моддий заҳирасида кунгабоқар ёғи, ун, шакар каби керакли озиқ-овқатлар етарли миқдорда бор. Биз камида беш ой давомида ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлай оламиз», — деди Торобаев.

Учрашув якунида Торобаев мавсумий қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ўтказиш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш, ёқилғи-мойловчи моддаларнинг индикатив нархи миқдорини кўпайтириш имконини кўриб чиқиш топшириғини берди.

Шунингдек, у Ун чиқариш ассоциациясига ва Нефтетрейдерлар ассоциациясига Қирғизистон ҳудудини озиқ-овқат билан узлуксиз таъминлаш учун буғдойга ва ёқилғига аризаларни тез орада топширишни буюрди.

20 сентябрда Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш ва нархларни кескин ўсишига йўл бермаслик мақсадида буғдой унини ва буғдойни вақтинча четга олиб чиқишни тақиқлашни таклиф қилган. Буғдойни ЕИООга кирмаган давлатларга чиқаришга чеклов қўйиш тавсия қилинмоқда.

Уннинг нархини қимматлаши билан боғлиқ масала 19 сентябрда парламентнинг тармоқлар қўмитасида ҳам кўтарилган. Унда депутат Жусупбек Коргонбай ўғли уннинг нархи қимматлаганини билдирган.

Монополияга қарши курашиш хизмати бошчисининг ўринбосари Айбек Мамиралиев қозоқ унининг нархи бу махсулот қўшни давлатдан кўп олиб келинмагани учун қимматлаганини айтган. Бу борада тегишли чоралар кўрилаётганини билдирган.

Қирғизистон ун ва буғдойнинг импортига тобе, давлат уларни асосан Қозоғистон ёки Россиядан сотиб олади.