Ўшда 1-синф ўқувчисини машина уриб кетди ва у касалхонада вафот этди

183
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳрида 1-синф ўқувчисини машина уриб кетиб, бола касалхонада вафот этди. Бу ҳақда 20 сентябрда «Клооп»га шаҳарнинг патрул хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 19 сентябрь соат 11:40да Абсамат Масалиев кўчасида бўлган. Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган ўқувчини Mercedes-Benz русумидаги машинанинг 31 ёшли ҳайдовчиси уриб кетган.

Ўқувчини касалхонага олиб боришган, аммо вафот этган.

Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.