Туркияда ёнғинни ўчириш вақтида вертолёт фалокатга учраб, бедарак бўлаётган иккинчи қирғизистонликнинг ҳам жасади топилди. Бу ҳақда 18 сентябрда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, ҳозирда ҳалок бўлган учувчиларнинг жасадини Қирғизистонга юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Измир шаҳрига яқин Мендерес ҳудудида ўрмондан чиққан ёнғинни ўчириш вақтида дамбага қулаган вертолётда тўрт киши бўлган. Уларнинг учтаси қирғиз фуқароси — иккиси учувчи, бири биомеханик.
Учувчиларнинг бири қирғизистонлик Эркин Исабеков соҳилга сузиб чиққан. Ҳозир у касалхонада аҳволи яхши.
Қирғизистонликлар билан бирга вертолётда бўлган турк фуқаросининг ҳам жасади топилди. Бу билан қидирув ишлари тугатилди. Вертолётни нима сабабдан фалокатга учрагани текширилмоқда.
Мендерес ҳудудидаги ўрмон 16 сентябрда ёна бошлаган. Ҳодиса эса эртаси куни содир бўлган. Туркиядаги элчи қирғизистонлик уч учувчи «Транс Караван» компанияси билан икки ойга шартнома тузиб, ишлагани борганини билдирган.
Ўрмонда ёнғин нима сабабдан чиққан ҳозирча номаълум. Ёнғин билан курашишга 9 самолёт, 20 вертолёт, сув ташувчи 54 машина, ишчи 10 машина ва 500га яқин ўт ўчирувчи сафарбар қилинган.