«Абдиш-Ата-2» футбол клубининг 19 ёшли ўйинчиси Абилкасимов автоҳалокат оқибатида вафот этди

178

«Илбирс» ва «Абдиш-Ата» футбол клубларининг 19 ёшли собиқ ҳужумчиси Ааламбек Абилкасимов йўл транспорт ҳалокатида вафот этди. Бу ҳақда 18 сентябрда Қирғиз футбол иттифоқи билдирди.

«Ёрқин хотирангиз ёдимизда! Бутун футбол жамоаси мотамда», — дейилади билдирувда.

Сурат: Қирғиз футбол иттифоқи

Футболчи 2019 йили U-16 Осиё кубогининг саралаш ўйинларида Ливаннинг терма жамоаси билан бўлган учрашувнинг 41-дақиқасида алмашиш билан чиқиб, 2 гол киритиб ўйин натижасини 0:2 ҳисобида ўзгатирган.

Абилкасимов «Илбирс» футбол клуби жамоасида 2021 йили 16 мартда Премьер-Лигада дебют қилган. Ўйинчи умумий ўтказган 12 ўйинда 2 гол киритиб, 1 пас берган.

2023 йилдан бошлаб «Абдиш-Ата-2» учун курашган.