Ўш: Турғунларни 20 млн сомдан ортиқ пулга алдаб кетган гумондор қўлга олинди

184

 

Гумондор. Сурат: Ўш шаҳар ИИБ

Ўш шаҳрида бир неча турғунни алдаб, 20 млн сомдан ортиқ пулини олиб Ўзбекистонда қочиб юрган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 18 сентябрда шаҳар милицияси билдирди.

Маълумотга кўра, бунгача қидирувда бўлган Ўш шаҳрининг 34 ёшли вақтинча турғуни 14 сентябрда қўлга олинган.

Ўш шаҳар суди 16 сентябрда гумондорнинг эҳтиёт чорасини қараб, уни 16 октябргача қамоқда қолдирди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Бугунги кунгача гумондор устидан 9 ариза тушган. Ўш шаҳар ИИБдан ариза ёзганларнинг сони кундан-кунга ошаётганини айтишди.

«Гумондор пули бор одамларга мурожаат қилиб: “Мени шахсий нашриётим бор. Бироз инвестиция киритсанг катта даромад оласан”, — деб алдаб, 400 минг сомдан 6,5 млн сомгача фуқароларни алдаб, пулларини олиб, Ўзбекистон ҳудудига қочиб кетган», — дейилади билдирувда.

Милициядан гумондор айрим вақтларда ишончига кирган одамнинг биридан бир неча марта катта миқдордаги пул олганини билдиришди. Аниқроғи, шу йилнинг апрель ойида Ўш шаҳрининг 40 ёшли турғунидан 500 минг сом, 250 минг сом, 750 минг сом, 800 минг сом ва 200 минг сом пулини олиб, қочиб кетган.

Ўш шаҳар ИИБнинг тергов хизмати гумондордан зарар кўрганлар бўлса, 0777 073 117 ёки 102 рақамлари орқали мурожаат қилишни сўрайди.