Бишкек туғриқхонасидан ўғирланган чақалоқ тирик топилди

636

IMAG1177-750x400

Пойтахт милицияси вакилининг Kloop.kg билан суҳбатда билдиришича, Бишкекнинг №4 туғриқхонасидан ўғирланган чақалоқ шаҳарнинг бир хонадонида топилган.

Бола ўғирлаганликда гумонланаётган аёл ҳамда милиция бошқармаси ҳозирда Бишкекнинг Асанбай кичик мавзеидаги №4 уйда — бу ҳақда пойтахт милицияси матбуот хизмати хабар қилди.

Улар маълумотларига кўра, 5 ноябр куни туғриқхонадан йўқолган чақалоқ тирик ҳолда топилган.

Бишкек ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошчиси муовинининг айтишича, гўдак туғриқхонада аввалроқ даволанган аёл тарафидан ўғирланган.

Чақалоқнинг ўғирланиши сабаби ҳозирча номаълум.

Милиционер сўзларига кўра, чақалоқ топилган уйга ҳозир «Ички ишлар министрлигининг ярмидан кўпи» борган.

Воқеа жойига борган Kloop.kg мухбирининг хабарлашича, милиция чақалоқ топилган уйни қуршаган ва у ерга ҳозир ҳеч ким киритилмаяпти.