Энергетика вазири Таалайбек Ибраев бу йил Бишкекда тутун озаяди, деб ваъда берди. Бу билдируви билан амалдор 15 сентябрда «Ишеним» фракциясининг йиғилишида, тутун масаласини кўтарган депутат Бахридин Шабазовнинг саволига жавоб берди.
Ибраев бу йил Бишкек шаҳар мэрияси 250 экологик автобус сотиб олиб, чиқинди полигонини ёпиб, шаҳардаги 22та ўтқозон газга ўтказилиб, тўққизта аҳоли пункити тўлиқ газга уланганини билдирди.
«1 сентябрга кўра “Бишкекгаз” 18 мингдан ортиқ уйни [газ билан] таъминлади. Бу 5 мингдан ортиқ янги абонент дегани, уларнинг ичидан 761 абонент исситиш тизимига, 800дан ортиғи газ плиталарига уланди [...] Бу йил тутун масаласи бир неча фоизга озаяди, деб уйлайман», — деди у.
Сўнгги бир неча йилдан бери Бишкекнинг қиш ҳавоси энг ифлосланган шаҳарларнинг дунё рейтингидан ўрин олиб келади. Ҳукуматнинг кўплаб ваъдаларига ва тутунга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳларнинг ишига қарамай, Бишкекда ҳавонинг сифати билан боғлиқ муаммо ўзгармай келади.