«Қиш кутилмаганда келиб қолди деган сўзни эшитмайин». Ақилбек Жапаров амалдорларни огоҳлантирди

210

Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров амалдорларга агар ўтган йили Майлуу-Суу шаҳрида бўлганидай иситиш тизимларида авария бўладиган бўлса, ишдан кетасизлар деб огоҳлантириш берди. Бу ҳақда у 15 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари билан бўлиб ўтган мажлисда билдирди.


«“Қиш кутилмаганда келиб қолди " деган сўзларни эшитмайин. Қишга тайёгарлик 100 фоиз бўлиши керак. Ўтган йили Майлуу-Суу шаҳрида бўлган воқеа каби муаммолар яна такрорланса, дарров ишдан бўшаб, кабинетингларга боришга улгурмай қоласизлар», — деб огоҳлантирди Жапаров амалдорларни.


Бундан ташқари, у халқ орасида элекр энергиясини тежаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боришни топширди ва ҳар бир қирғизистонлик қишга тайёр бўлиши кераклигини айтди.

Шунингдек, Жапаров авария ҳолатларида энергетика  комплекстларини ўз ўрнига келтириш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиб туриш зарурлигини таъкидлади.

2023 йилнинг январида Майлуу-Суу шаҳрида қаттиқ совуқ туфайли сув қувирлари музлаб, фавқулотда ҳолат режими киргизилган. Унинг натижасида шаҳарда иссиқлик ва тоза сув бериш тўхтаб қолган.