Бир кадр билан: Ташиев Боткенда чегарачиларга уй калитларини топширди

226

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев Боткен туманининг Тўрткўл қишлоғида боткенлик чегарачиларга янги қурилган хизмат уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда ведомствонинг матбуот хизмати билдирди.

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Боткенда чегарачиларга уй калитларини топширди. Сурат: Чегара хизмати

Уйларни топшириш маросими 14 сентябрда ўтган. Икки ва уч хонали уйларни №2021 ва №2022 ҳарбий қисмларининг ҳарбий ходимлари олди. Уйларнинг барчасини замонбоп таъмирланиб, барча керакли жиҳозлар қўйилгани айтилади. 48та хонадондан ташкил топган уйда, спортзал ва болаларни ўқитиш учун қўшимча жойлар мавжуд.

Бундан ташқари, МХДҚдан билдирилишича, Лайлак туманининг Кулунду қишлоғида чегара заставасининг қурилиши тугалланиб, офицерларнинг уйлари ва казарма тўлиқ реконструкция қилинган.

Кулунду ва Тўрткўл қишлоғидаги объектларнинг қурилиш ишлари республика бюджетидан молиялаштирилган.

2024 йилнинг биринчи кварталида МХДҚ №2022 ҳарбий қисмида қурилаётган яна бир уйни эксплуатацияга беришни режалаштирмоқда. Бунга қадар Ташиев Чуй ва Жалолобод вилоятларининг чегарачиларига уйларнинг калитларини топширган.