Ҳуқуқшунос Айткулов Бишкекдаги уйи яқинида калтакланди

648

1463033_685051234859658_1367785463_n-750x400

Мухолифат етакчиларини ҳимоя қилиш ва МХДҚ манзилига танқидлар билан кўпчиликка маълум адвокат Икрамидин Айткулов ўз уйи яқинида 13 ноябр куни калтакланиб кетилган. Унинг яқинлари сўзларига кўра, Айткулов оёғи синдирилган.

Икрамидин Айткулов уйига келиши билан номаълум шахслар тарафидан калтакланган. Бу ҳақда унинг акаси Харсан Айткулов хабар қилди.

Хансар Айткулов сўзларига кўра, унинг укаси шифохонада ўзига келган ва ҳозирда Бишкекнинг 4 касалхонасида даволанмоқда.

«У ўзига келди, бироқ нима бўлгани умуман эсида қолмаган. Ҳужум қандай содир бўлганини ўзи кўрмай қолган», — дейди юрист акаси.

Хансарнинг айтишича, ҳужум адвокатни қўрқитиш учун ташкил қилинган бўлиши мумкин.

Айткулов «Ата-Журт» лидерлари устидан ўтган маҳкамада улар ёқловчиси бўлган ва МХДҚ фаолиятини қаттиқ танқид остига олиб келган.