Бишкекда йўқолган икки болакайнинг жасади топилди

432

DETI-BCHK-kopiya-750x400

Бишкек яқинидаги Ново Покровка қишлоғида йўқолган икки болакай жасади Катта Чуй каналидан топилди — бу ҳақда област милицияси хабарлади.

6 ёшли Нурсултан Медетбеков ва 12 ёшли Ирискелди Шаботоев 3 ноябр куни Бишкек яқинидаги Ново Покровка қишлоғида йўқолганди.

Кейинроқ икки болакай жасади Бишкекдаги Чуй каналидан топилди.

Шаботоев жасади 9 ноябр куни топилган бўлса, Медетбеков танаси 13 ноябр куни топилган.

«Биринчи бола топилган жойдан иккинчисини ҳам топдик», — деди Чуй Ички ишлар бош бошқармаси навбатчиси.

Милиция тахминига кўра, болалар Чуй каналига чўкиб кетган.

Тиббий экспертиза болалар танасида зўравонлик аломатларини топмаган.

«Суд тиббиёт эксперти текширди. Унинг тахминича, болалар чўкиб кетган», — деб хабар қилди Чуй ИИБ матбуот хизмати.

Ҳар иккала болакай 3 ноябр куни йўқолганди — улар бувисининг айтишича, болалар қишлоқдаги №3 мактаб ўйингоҳида ўйнаш учун уйдан чиқиб кетган.

Торгов болалар йўқолишида бир неча тахмин борлигини билдириб, болакайларнинг Чуй каналига чўкканлари тахмини эҳтимолга яқинроқ кўрилаётганини билдирганди.

«Ново Покровкадаги бир уйнинг видео камерасида болаларнинг Чуй канали томон кетаётганлари ёзиб қолинган», — деб ёзилади Чуй области сайтида.