Ҳокимият: «Террорист»ни йўқ қилишда уйидан айрилган Мусаевага ётоқхонадан хона берилган

142

Чуй вилоятининг Иссиқота туман ҳокимлиги Дмитриевка қишлоғининг турғуни Айнагул Мусаевага ётоқхонадан хона берилганини, бироқ у ерга кўчиб бормаганини билдирди.

Аёлнинг уйи май ойининг ярмида МХДҚ билан ИИВнинг биргаликдаги операцияси вақтида бузилган, куни кеча жабрланган фуқаро журналистларга уйи ҳамон тикланмагани учун уч боласи билан акасининг ҳаммомида яшашга мажбур бўлаётганини айтган.

Иссиқота туманининг маҳаллий ҳукумати Мусаеванинг мурожаатини «ёлғон» деб атади.

«Иссиқота туман давлат маъмуриятининг бошчиси, ҳоким Алмазбек Осмоновнинг топшириғи билан икки ой олдин жабрланувчига Кант шаҳрининг N1-ётоқхонасидан узоқ муддатга вақтинча яшаш учун хона берилган. Айнагул Мусаева ётоқхонага келиб, хонанинг калитини олиб кетган, баъзан келиб тургани билан ҳамон кўчиб келмаганини ётоқхонанинг директори Автандил ўғли Талант билдирди. ҳозирда берилган хона бўш», — дейилади маълумотда.

17 майда Чуй вилоятининг Дмитриевка қишлоғида МХДҚ билан ИИВнинг махсус операцияси ўтказилиб, натижада террорист деб гумон қилинган гумондор йўқ қилинган. Махсус операция давомида Мусаеванинг уйи бузилган, сабаби бу уйда йўқ қилинган одам ижарада яшаган.

6 сентябрда Kaktus.media Мусаеванинг мурожаатини эълон қилган. Унинг айтишича, маҳаллий ҳукумат махсус операциядан кейин уйини қайта тиклашга ёрдам беришни ваъда қилиб, бажарган эмас.

Мусаева президент Садир Жапаров ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, уйини тиклаб бермаётган амалдорларга чора кўриб, адолат ўрнатишга ёрдам сўраган.