«Клооп» Маданият вазирлигининг нашр сайтини блоклаш бўйича қарори устидан шикоят қилди

172

«Клооп»нинг адвокатлари Маданият вазирлигига маъмурий даъво аризасини жўнатди. Бир кун аввал муассасадан фейклар ҳақидаги қарорга кўра, «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини хабар қилди» деб номланган мақола ўчирилмаса «Клооп»нинг сайтига тўсиқ қўйилади деган билдирув келган эди.

Мазкур материалнинг устидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) шикоят қилган. Маданият вазирлигининг Ахборот сиёсати бошқармасининг бош мутахассиси Зарина Қалмуратова «Клооп»га билдиришича, махсус хизмат бу мақола «фейклар ҳақидаги қонунга қарши келади ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб таъкидлашган.

8-сентябрь күни «Клооп»нинг электрон манзилига келиб тушган хатда мазкур материалда «ёлғон маълумот» бор экани айтилади. Айни вақтда, қарорда айнан қайси маълумот ёлғон экани айтилмаган.

Муассаса «ёлғон маълумотни» икки иш куни оралиғида ўчиришни талаб қилган. Акс ҳолда, маданият вазирлиги «Клооп» сайтининг фаолиятини икки ойгача «тўхтатади».

8-сентябрда «Клооп»нинг адвокатлари қарорнинг устидан шикоят қилиб, унда республиканинг қонунларига кўра, суд ишлари бўйича жавобгарлардангина мақолани ўчириш ёки раддия бериш талаб қилинишини таъкидлашди.

«Kloop Media нашри баҳснинг иштирокчиси эмас, ҳатто манфаатдор томонларнинг хизмат обрўсига путур етказган маълумотларни тан олиш бўйича даъво аризаси бўйича масъул эмас. Сайтдани мақолани ўчириш қарори қонуннинг талабларига ҳамда шартларига мос келмайди […] "Ноаниқ (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақида"ги қонунни эмас, унга қараганда юқори турувчи юридик кучга эга бўлган Фуқаролик кодекснинг мезонларини қўлланиш қонуний деб ҳисоблаймиз», — деб таъкидланади шикоятда.

Бундан ташқари, ҳужжатда «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини хабар қилди» номли мақолада маълумотнинг манбаси аниқ кўрсатилган. «Жиноят қилганлиги ҳақида қандайдир бир фактларни ўзбилармонлик билан тасдиқлаш йўқ».

«Сарлавҳада "деб билдирди" деган сўз киритилиб, бу мақола қаҳрамонининг баёнотидан олинган иқтибос эканини тасдиқлайди», — деб таъкидланади аризада.

Фейклар ҳақидаги қонунга кўра «Клооп»нинг сайтига тўсиқ қўйиш учун бунга қадар ҳам уринишлар бўлган. Февралда шу каби шикоят билан Маданият вазирлигига Жамоатчиликни ривожлантириш ҳамда сармоялаш агентлиги (АРИС) мурожаат қилган. Муассаса «АРИС Баткендаги ижтимоий объектларнинг қурилиши қиммат баҳоланган деган маълумотни инкор қилди» деб аталган мақолага арзланган. Бироқ бир неча вақтдан кейин АРИС сабабларини тушунтирмаган ҳолда аризасини қайтариб олган.

Сайтни блоклаш билан бирга, «Клооп»ни юридик томонни бекор қилиш ҳавфи таҳдид қилмоқда. 28 августда Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоатчилик фондини тарқатиш ҳақидаги даъво аризасини пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори — «кўрсатилган устав доирасидан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Шу билан бирга ҳужжатнинг асосий қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир кўрсатаётган эмиш.

Бироқ, «Медиа полиси институти»нинг юристлари билан Қирғизистоннинг медижамияти шаҳар прокуратурасининг даъво аризасининг «кучи йўқ» деб ҳисоблайди. Улар бир қатор халқаро ташкилотларнинг қаторида республиканинг ҳукуматига мурожаат қилиб, « “Клооп”га нисбатан тақибни тўхтатиб» ҳамда даъво аризасини чақиртириб олишган чақирган баёнот билан чиқишган.