Умбриэль Темиралиев «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг раҳбари этиб тайинланди

 

Умбриэль Темиралиев

Умбриэль Темиралиев «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг раҳбари этиб тайинланди. Мазкур буйруққа 8 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қўл қўйди.

Маълумотга кўра, мамлакат раҳбари Садир Жапаров 7 сентябрда Темиралиевни Миллий инвестиция агентлиги раҳбари лавозимидан бўшатган.

Темиралиев бу лавозимга ўтган йилнинг 26 сентябрида тайинланган.

Жорий йилнинг январь ойидан бери «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудуди раҳбари хизматига Алмамбет Шикмаматов раҳбарлик қилиб келган.

5 сентябрда Шикмаматов «Давлат ипотека компанияси» АЖ бошқармасининг раиси этиб тайинланган.

«Бишкек» эркин иқтисодий ҳудуди 1995 йилда ташкил этилган. Ҳудудга қатор имтиёзлар берилган ва у 346 гектар майдонни эгаллайди. Айни пайтда эркин иқтисодий ҳудудга 313 та субъект рўйхатга олинса, уларнинг 58 таси қўшма корхоналарни ташкил қилади.