Ўш милицияси 33 ёшли ҳомиладор аёлига пичоқ сайган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ билдирди.
Милициянинг маълумотига кўра, жабрланувчи касалхонага 23-август куни соат 23:30да оғир аҳволда тушган. Унга 40 ёшли эри пичоқ урган. Аммо шифокорлар аёлнинг боласини сақлаб қололмаган.
Ҳозирда жабрланувчи жонлантириш бўлимида. Милиция «Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш» ҳамда «Қотиллик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади. Гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.