Бишкек ШИИБнинг етакчиси Азамат Ногойбаев ишдан кетиб, ўрнига янги раҳбар тайинланди

168
Азамат Ногойбаев

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг бошчиси Азамат Ногойбаев ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 18-августда 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб ёзди.

Маълумотда Ногойбаевнинг ишдан кетишига ИИВ ходимларининг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиш фактларини яшириб, пора талаб қилиш гумони билан қўлга олиниши сабаб бўлгани айтилган.

Ногойбаевнинг ўрнига бунгача Талас вилоят милициясининг бошчиси бўлиб ишлаган Азамат Токтоналиев келгани хабар қилинган.

Азамат Токтоналиев

17-августда МХДҚ гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиш ҳолатларини яшириш ва пора талаб қилишда гумонланда гумонланиб, ИИВНинг беш ходимини қўлга олган. Бу ишга боғлиқ 18 етакчи тартиб жазосига тортилгани маълум қилинган.

Ногойбаевнинг шов-шувли билдируви ва митинг

Азамат Ногойбаев вояга етмаган қизлар катта ёшли эркаклар билан «ихтиёрий равишда жинсий алоқага боргани учун кўнгилсиз воқеалар бўлмоқда» деган сўзи билан танилган.

У мазкур фикрни шу йилнинг 31-мартида зўравонликка учраб, беш ойдан кейин ўз жонига қасд қилган 13 ёшли қизнинг воқеаси бўйича саволларга жавоб бераётиб айтган.

Кўп ўтмай шаҳар милицияси олдида Ногойбаевнинг истеъфосини талаб қилган митинг ўтган. Акция иштирокчилари «вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа — зўрлаш», «Ногойбаев истеъфога кетсин» ва «шаҳарга виждонли милиционер керак» деган ёзувларни кўтариб чиқишган.

Митингчилар билан Ногойбаев ўзи учрашган эмас. Аммо у журналистларга «айтган сўзининг маъносини англашини, бунинг учун масъул эканини» таъкидлаб, журналистлар сўзини «нотўғри таҳлил қилишган» деб билдирган.

Унинг айтишича, «вояга етмаганларни айбламоқчи бўлмаган», шунчаки «вояга етмаганлар уйдан кетганда қидирувда бўлиб, зўравонликка учраб, жинсий алоқада бўлаётган фактлар борлигини етказмоқчи бўлган».

Кейинчалик унинг айтган сўзлари хизмат лавозимига мос келмаслиги учун дисциплинар огоҳлантириш  берилган.

Ногойбаев Бишкек шаҳар ИИБга 2021 йилнинг май ойида Айзада Канатбекованинг ўлимидан кейин ишдан бўшатилган Бакит Матмусаевнинг ўрнига тайинланган эди.