Гиёҳванд модда бўйича беш ходим қўлга олиниб, ИИВнинг 18 етакчиси жазоланди

168

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг беш ходими қўлга олингандан кейин 18 етакчи жазоланиб, олти нафари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 19-августда ИИВдан билдиришди.

Ҳозир олти раҳбардан тўрттаси ишдан бўшатилиб, иккиси ҳақида буйруққа қўл қўйилгандан кейин маълумот берилиши айтилди. Ишдан бўшатилганлар:

  • Бишкек шаҳар ИИББ бошчиси Азамат Ногойбаев;
  • Бишкек шаҳар ИИББ бошчисининг оператив ишлар бўйича ўринбосари Қиличбек Жолдошов;
  • Бишкек шаҳар ИИББнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича хизмат бошчиси Мухтарбек Токтогулов;
  • Чуй вилоят ИИБнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши кўрашиш бўйича хизматнинг бошчиси Азамат Имангазиев.

Бундан ташқари ИИВнинг яна 12 ходими тартиб жазосига тортилди:

  • ИИВнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг етакчилик таркибидаги беш ходим;
  • Бишкек шаҳар ИИББнинг етакчилик таркибидаги уч ходим;
  • Чуй вилоят ИИБнинг етакчилик таркибидаги тўрт ходим.

17-августда МХДҚ гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиш ҳолатларини яшириш ва пора талаб қилишда гумон қилиб ИИВнинг беш ходимини қўлга олган. Улар гиёҳванд моддалари бор одамларни Whatsapp ва Telegram орқали аниқлаб, уларни атайлаб ушлагандай кўрсатишгани айтилган.