Ақилбек Жапаров: Европа ва Осиё давлатларига тоза сув экспорт қилишга тайёрмиз

105
Сурат: Вазирлар маҳкамаси

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Хитойнинг Qingdao Laoshan Mineral Water Co.Ltd компаниясига Қирғизистондан тоза сув экспорт қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда 19-августда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди

Маълумотга кўра, Жапаров Синьцзян-Уйғур автоном туманига бўлган сафари давомида компания раиси Ван Да билан учрашди. Учрашувда ҳукумат раҳбари ўлкадаги сув ресурслари тўлиқ фойдаланилмаслигини айтди. 

«Биз музликларнинг бошидамиз. Шу сабаб экологик жиҳатдан тоза сувни Хитой, Европа ва Осиё давлатларига экспорт қилишга тайёрмиз. Бу борада "Лаошан" йирик ишлаб чиқариш компанияларининг тажрибасига мухтожмиз», — деди у.

Компания етакчиси Қирғизистондан Хитой орқали Европага тоза сувни экспорт қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Бунгача хитойнинг Shanci Coal Investment Group LLC компанияси билан «Қирғизкўмир» ишхонаси ўлкадаги икки кўмир конини ишлатиши маълум бўлган. 

Вазирлар махкамасининг тўрт кунлик иш сафарида қурилиш, гидроэнергетика, таълим тармоғидаги муҳим шартномалар имзолангани қўшимча қилинди.