Садир Жапаров Венгрияга иш сафари билан борди

129
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров Венгриянинг миллий байрами ва енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига қатнашиш учун Будапешт шаҳрига борди. Бу ҳақда 20-августда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди. 

Маълумотга кўра, Жапаровни Венгрияга бош вазир Виктор Орбан таклиф қилган. Сафар давомида у Орбан билан икки томонлама музокаралар ўтказиб, бошқа давлатларнинг президентлари билан тадбирларга қатнашади. 

Давлат раҳбари билан бирга ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошчиси Муратбек Азимбакиев ва Венгриядаги элчи Талантбек Кушчубеков кетган. 

Президент шу йилнинг февраль ойида ҳам Венгрияга иш сафари билан борган. Ўшанда Жапаров Венгрия президенти Каталин Новак билан учрашган.