Бишкекда Рамзан Қадировни танқид қилган чечен фаоли Мансур Мовлаев қўлга олинди

152

Бишкекнинг «Манас» аэропортида Россия Федерал хаввфсизлик хизматининг талаби билан фаол Мансур Мовлаев қўлга олинди. Бу ҳақда 20-августда ҳуқуқ ҳимоячиси Толойкан Исмаилова Фейсбукдаги саҳифасида билдирди. 

Унинг айтишича, Мовлаев МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. 21-августда унга нисбатан суд бўлиши кутилмоқда. 

«Қирғиз Республикаси БМТнинг аъзоси, гуманитар ҳуқуқнинг юқори принципларини сақлаш ва одамларни қийнаш, хўрлаш доимий равишда қўлланилган давлатларга, жумладан Украинада агрессия қилаётган Россияга экстрадиция қилишга йўл бермаслик бўйича асосий ҳужжатларни ратификациялаган. Қирғизистондан адолат ва қонунийликни кутамиз!» — деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси. 

1ADAT мухолифат ҳаракатининг вакиллари 20-августда ўзларининг YouTube каналида Мовлаевга бағишланган видео чиқарган. Уларнинг айтишича, фаол чечен ҳукуматини танқид қилиб юрган. Шу сабаб ҳаракат вакиллари билдиришича, чечен ҳукумати 2022 йили Мовлаевни ўғирлаб, турмада ноқонуний сақлаб, қийнашган. 

1ADAT’нинг вакиллари айтишича, Мовлаев қамоқдан Қирғизистонга қочиб келган. Муҳолифат ҳаракати фаол «Манас» аэропортидан Туркияга учмоқчи бўлгани, уни Қирғизистоннинг МХДҚ рус ҳамкасбларига ФСБнинг талаби билан ушлаб берганини айтмоқда. 

1ADAT агар Мовлаев Чеченистонга экстрадиция қилинса, ҳукумат уни йўқ қилади деб хавотир бўлмоқда.