Иссиқкўл устига мой қалқиб тургани тасвирланган сурат бўйича скутернинг эгаси топилиб, 10 минг сом жаримага тортилди. Бу ҳақда 7 августда Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазирлигининг вилоят бошқармаси етакчиси Максат Киштобаев билдирди.
«Бошқарманинг мониторинг бўлими вакиллари лабораториянинг мутахассислари билан бориб, кимёвий анализ тайинлаш учун сувдан, қумдан намуналар олишди. Бунинг натижаси билан гумондорга даъво қўйилади. Мутахассислар скутернинг эгалари билан сўзлашиб, воқеа сабабларини аниқлашмоқда», — деб таъкидлади у.
Киштобаев ҳозирда бошқарманинг мутахассислари бу ҳолатни олдини олиш учун чора кўришаётганини қўшимча қилди.
Бунгача ижтимоий тармоқда Иссиқкўлнинг устида мой қалқиб турган сурат тарқалган. Сурат кўлнинг шимолий соҳилидаги «Алтын Кум» дам олиш масканида олингани айтилган.
Бу воқеа жамиятга қизғин муҳокамага сабаб бўлди — кўпчилик қирғизистонликлар кўлнинг экологик ҳолатидан хавотирланиб, моторли қайиқ ва скутерларни тақиқлаш кераклигини таъкидлашмоқда.
14 июлда давлат раҳбари Садир Жапаров қирғизистонликларни Иссиқкўлни булғамай тоза сақлашга чақириб, бир неча марта такрорлаган.
Шу йилнинг март ойида ФВВ президентнинг топшириғи билан Иссиқкўлнинг тубини март ойида тозалай бошлаган. 18 июлда вазирликдан тўрт ой ичида кўлдан 10 тоннадан ортиқ чиқинди чиқарилганини айтишган.