Сурат: Солиқ хизмати жисмоний шахсларнинг 2,3 млн декларациясини йўқ қилди

169

Давлат солиқ хизмати (ДСХ) 7 августда жисмоний шахсларнинг 2 млн 377 мингдан ортиқ солиқ декларациясини ёқиб юборди. Бу ҳақда ДСХнинг матбуот хизмати билдирди.

Декларацияларни ёқиш вақти. Сурат: Давлат солиқ хизмати

Солиқ хизматидан ёқилган декларацияларнинг 1,5 миллиони тадбиркорлик билан шуғулланмаган жисмоний шахсларга, 321 мингтаси солиқ солинувчи даромади йўқ шахсларга ва 553 мингтаси — давлат ва муниципал хизматдаги одамларга тегишли эканини билдиришди.

Декларациялар махсус печда йўқ қилинди. Декларацияларнинг электрон версиялари «Солиқ сервис» давлат муассасаси томонидан ўчирилди.

Барча декларациялар «Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги» қонун бўйича йўқ қилинди, жисмоний шахсларнинг декларацияларини йўқ қилиш жараёнини кафолатлайди. Активларни 2024 йилнинг 9 июнигача ихтиёрий равишда декларацияга киритса бўлади.

Активларни легаллаштириш ҳақидаги қонун

“Жисмоний шахсларнинг мулкларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги” қонун лойиҳасини президент администрацияси ишлаб чиқиб, 2022 йилнинг мартида таклиф қилган.

Юристлар қонун лойиҳасининг биринчи вариантини танқид қилиб, ташаббус ўлканинг Конституциясига, Қирғизистон аъзо бўлган халқаро шартномаларга, ҳужжатлар ҳамда коррупцияни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича давлат стратегияга қарши бўлишини билдиришган.

Бироқ шунга қарамай, парламент президент Садир Жапаровнинг илтимосидан кейин ўтган йилнинг июнь ойида тузатишлар киритилади деб ишонтириб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган.

Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, қонун лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам қайта ишланган, бироқ юристлар айтган асосий хавфлар шу бўйича қолган.