Энди қирғизистонликлар Саудия Арабистонига электрон меҳмон визаси билан кира олишади. Электрон меҳмон визасини қирғизистонликлар онлайн портал орқали ариза ташлаб ёки Саудия Арабистонининг аэропортига келгандан кейин олса бўлади. Бу ҳақда 7 августда ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Электрон виза (eVisa) — бу бир йиллик муддатга берилувчи кўп марталик виза, у давлатга кирганларга 90 кунгача юришга имкон беради.
Бундай визани сайёҳлик ёки туризмга боғлиқ ишларга қатнашиш, оилага ва қариндошларга бориш, дам олиш ва умра зиёратини бажариш мақсадида олса бўлади. Бироқ ҳаж сафарига боришга рухсат берилмайди.
Виза бўйича шундай имкониятлар Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Албания, Мальдив ва жанубий Африка давлатларининг фуқароларига ҳам берилган.
Саудия Арабистонининг Туризм вазирлигининг маълумотига кўра, бундай ўзгаришлар қиролликдаги туризмни ривожлантириш стратегияси асосида қабул қилинган. Арабистон ҳукумати бу стратегия бўйича 2030 йилгача 100 млн турист жалб қилиш ниятида.
Муаллиф Медина Шамшидинова