Хитойдан келган офтальмологлар, 12 сентябрдан 26 сентябргача катаракта кўз касаллигига чалинган 600 нафар қирғизистонликни бепул операция қилади. Бу ҳақда 1 августда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди.
Вазирликнинг маълумотида, 300та операция Бишкекдаги Миллий госпиталда №1 ва №2 кўз хирургияси бўлимлари базасида қилинса, қолган 300таси операция Ўш вилоятлараро бирлашган шифохонаси базасида қилинади.
Дастлабки кўрик ва беморларни рўйхатга олиш Бишкекда Тоголок Молдо 1/7 манзили бўйича Миллий госпиталнинг мобил клиникасида 7 августдан 8 сентябргача, ҳар душанбадан жумагача 09:00дан 16:00гача юргизилади.
Мурожаат учун телефон: 0990800483
Ўш шаҳрида эса дастлабки текширув ва рўйхатга олиш яшаётган жойи бўйича юргизилади. Мурожаат учун телефон: 0551686617
Текширувга рўйхатдан ўтиш учун ёнингизда паспорт, гувоҳнома (пенсия, ногиронлик, қаҳрамон она бўлгани ҳақида в.б) бўлиши керак.
Катарактага бепул 600та операция қилиш «Экспресс ден соолук — Жаркин саякат» лойиҳаси доирасида уюштирилган. Бу лойиҳа Хитойнинг Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасига қарашли Халқаро ҳамкорлик маркази томонидан ишга оширилмоқда.
Бу ҳақда 25 июлда Хитойнинг элчиси Ду Дэвень хоним билан Соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатированинг учрашувида сўз юритилган.
Бунга қадар, Кореядан келган шифокорлар Бишкекда аҳолини бепул кўрикдан ўтказишган. Унда Кореядан кўз, қулоқ, терапевт, кардиолог, аллерголог, педиатр, гастроэнтеролог, тиш шифокорлари келишган.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи