ТИВ: Россияда ҳужум оқибатида жабрланган қирғизистонлик такси ҳайдовчиси топилди ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

173

Россияда қирғизистонлик такси ҳайдовчисига ҳужум қилингани ёзилиб қолган видео тарқалган. Жабрланувчининг шахси аниқланиб, унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам қўрсатилмоқда. Бу ҳақда 3 августда ТИВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 18 июлда бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан такси хизматидан фойдаланган йўловчи, ҳайдовчига бир неча марта муштлаганини кўриш мумкин.

«Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг манзилига Қирғизистон Элчихонасидан расмий Нота жўнатилди. Бу масала Қирғизистон ТИВнинг ва Қирғизистоннинг Россиядаги Элчихонаси назоратига олинди», — деб ёзилади муассасанинг билдирувида.

Такси ҳайдовчисига ҳужум қилган киши, ҳайдовчи унга «қўпол муомала қилди» деб, ҳозирда оиласига нисбатан таҳдидлар бўлаётганини айтди.

Қирғизистонлик фуқаро ишлаётган «Яндекс.Такси»да агрессив йўловчига хизматдан фойдаланишга чеклов киргизилгани хабар берилди.

Воқеа қандай бўлган?

Россиялик Livejournal блог-платформасининг маълумотига кўра, такси хизматининг ҳайдовчиси йўловчидан қоидага мувофиқ, автомашина ичида пиво ичмасликни сўраган. У рози бўлмаган. Ҳайдовчи машинани тўхтатишга мажбур бўлган.

Ҳайдовчига жаҳли чиққан йўловчи унга қўл кўтара бошлаган. Машинада у билан бирга икки қиз ва ёш бола бўлган. Қизлардан бири уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ у унга эътибор бермаган.

Блогдаги маълумот бўйича, жабрланувчи тезда полицияга мурожаат қилган, унинг шикояти касалхонадаёқ қабул қилиниб, олган жароҳатлари бўйича шифокорларнинг хулосаси берилган.

Мазкур блог-платформанинг фойдаланувчиларидан бири воқеанинг тафсилотларига ойдинлик киритиш учун жабрланувчига мурожаат қилган. Маълум бўлишича, милиция у кишига калтакланиш бўйича жиноий иш қўзғашдан бош тортган ва қарорни кўчирма нусхасини жабрланувчига юбормаган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи