«Носвой арзон». Сигареталарни чеклаймиз деб халқни носвойга ўргатишяптими?

341
Илюстарция: Вера Андрианова махсус «Клооп» учун

Ҳукумат тамаки маҳсулотларига бўлган акциз солиғини ҳар доим кўтариб, баъзан эса бутунлай тақиқламоқда. Носвойдан бошқасига. Носвой тақиқланмаган, ҳатто ҳеч қандай акциз ҳам солинмайди. Мутасаддилар бундай чора-тадбирлар нос энг кўп ишлаб чиқариладиган Боткен вилоятининг иқтисодини қўллаш учун кўрилишини айтишади. Лекин унинг соғлиққа келтирган зарари тамакиникидан кам эмас. Балким ундан ҳам зарарли бўлиши мумкин.

«Аввал носвой 10 сомдан бўлган, ҳозир эса — 20 сом. Тамаки эса мен чекиб юрганимда 50 сом эди, ҳозир эса — 120 сом», — деб айтиб берди «Клооп»га жанубдаги Жани-Алай қишлоғининг 42 ёшдаги турғуни Шерғази. У мактабни битиргандан сўнг тамаки чека бошлаган, кейин носвойга ўтган. Сабаби носвой олиш енгилроқ — ҳамма томондан.

Шерғази тоғда мол боқади — тамаки сотадиган яқин дўконгача тўрт соатлик йўл. Носвой эса маҳаллий аҳолининг ҳаммасида бор.

Носвой — бу лаб ёки тилнинг тагига солинадиган майда юмалоқланган тамаки. Никотин оғизнинг шиллиқ қавати орқали қонга боради. Сотувдаги носвой солинган кичик пакетчаларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан — дўконлардан, ёйма бозорлардан, кўча сотувчиларидан топса бўлади. Қирғизистонликлар носвойнинг ватани деб билган Боткенда керак бўлса, тамаки сотувчи кичик бозор ҳам бор. Номи ҳам шунака — «Носвой бозор».

2021 йилнинг охирида Республика Соғлиқни сақлаш марказининг чекишга қарши курашиш бўлимининг бошчиси Чинара Бекбасарова тан олган — давлатнинг тамаки нархини ошириб, чекувчиларни камайтириш ҳаракатидан баъзилар ёмон одатини ташайди. Қолганлари эса арзон ва эришиш осон бўлган бошқа турига — носвойга ўтиб кетган. Ўша пайтда Бекбасарова Қирғизистонда носвойдан фойдаланганлар сони икки мартага ўсганини айтиб, уни «имкон қадар» тақиқлашга чақирган.

«Клооп» журналистлари суҳбатлашган одамлар носвой чекишининг бир неча сабабини келтирди: 15 йил сигарет чеккан киши ташлашга ҳаракат қилган, ҳарбий хизматда юрган вақтида сигарет топишнинг имкони бўлмаган, бунинг устига қиммат. Лекин сўровда иштирок этганлар чекишнинг салбий таъсирларини ҳам айтиб ўтишган — кўнгил айниши, бош оғриғи, ёқимсиз ҳид чиқиши, доимо тупуриш, керак бўлса, хотира ёмонлашади.

Шунингдек, суҳбатдошимиз носвой ишлаб чиқариш соҳасида назоратнинг йўқлигидан ҳам ҳавотирланади. «Носвойни ким, қандай қилиб қилаётганини ҳеч ким билмайди» — деди Адилет исмли йигит. Биз суҳбатлашган тўрт кишидан, сўнгги носвой «отишни» тўхтатган ягонаси шу — бироқ никотинга қарамлигидан ҳалос бўлган эмас, у қайта сигарет чека бошлаган.

Ҳукуматнинг никотин севувчилари

Ҳукумат никотин истеъмолини камайтириш учун борган сари чоралар ўйлаб топмоқда. Масалан, таркибида никотин мавжуд маҳсулотни вояга етмаганларга сотишга, жамоат жойларида чекишга тақиқ қўйган. Аммо ёмон одатга қарши курашишнинг асосий иккита усули бор: таркибида никотин бўлган маҳсулотларни сотишни тўғридан –тўғри тақиқлаш ва унга нисбатан акцизни кўтариш. Акциз ошиши билан нархлар албатта қимматлайди — бу қирғизистонликларга соғлиғига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ундаши керак.

Қонун бўйича, тамаки билан унинг ўрнини босувчи маҳсулотларга акциз солиғи йилдан йилга ўсади. Масалан, 2027 йилга бориб тамаки чекувчи одам акциз орқали, ҳар бир қути тамаки учун 70 сомдан бериши керак.

Бироқ таркибида никотин бўлган турли маҳсулотнинг ичидан қирғиз ҳукуматининг севимлиларига эга бўлганлар ва эътиборга олинмаганлар бор каби. Масалан, мартда парламент IQOS ва унинг анологлари кабилар учун иситиладиган тамаки стикларига акциз солиғини оширишни камайтирмаймиз деб қарор қилган. Шундай қилиб стиклар аввалгидек килограммига акциз солинади, айни вақтда бошқа тамакига донасига акциз чекланади. Бу Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияси.

Ўшанда депутат Дастан Бекешев ушбу қарор сабаб, бюджетга 300 млн сомнинг атрофидаги маблағ тушмай қолишини билдириб, стикларга имтиёз бериш бу «тамаки ишлаб чиқарувчи компанияларнинг навбатдаги ҳимоялаши деб атаган.

Шу билан бирга парламентда «айкос»ларга рақиб бўлган электрон сигаретларни —таркибида никотин бор буғланувчиларни — сотишга қатъий тақиқ қўйишни бир неча марта таклиф қилган. Буни депутат Эрулан Кокулов электрон сигаретлар «миллатнинг соғлиғини ўлдирмоқда» деб асослаган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бубужан Арикбаева, бундай қонун лойиҳаси бор ва керак бўлса унга Вазирлар Маҳкамаси томондан ижобий хулоса ҳам олган деб ишонтирган.

Кокуловнинг фикрини ҳамкасби Шайирбек Ташиев ҳам қўллаган. Унинг фикрича электрон сигаретга тақиқ қўйиш керак, чунки «уни ҳар бир иккинчи қиз чекади». Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг маълумотига кўра, аёллар орасида носвой чекканларнинг сони етти баробар ўсгани (қайси вақт оралиғи экани аниқ айтилмаган) депутатни қизиқтирмагандек.

Шунингдек, Қирғизистон аъзо бўлган Божхона иттифоқига тўлиғи билан нос тақиқланган. Қирғизистонда эса унга ҳеч қандай давлат акцизи ҳам солинмайди — демак кулгили паст баҳода сотилади. Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги эса, «яширин ҳудуддаги» носвойни  расман қонунлаштиришни таклиф қилиб, уни «охирги вақтда носвой ўта оммабоп» бўлаётгани билан тушунтирган.

Шундай қилиб, носвой — ғаройиб йўл билан «қирғиз миллатининг соғлиғига зарар бермаган» тамакининг ягона тури бўлиб қоладими?

Сурат: Бекболсун Кайипов / «Клооп»

«Қизил ўнгач, ошқозон-ичак саратони»

«Сўнгги 10 йилда Қирғизистонда ошқозон саратони билан оғриганларнинг сони барқарор равишда ўсмоқда», — деди «Клооп»га Республика саломатликни мустаҳкамлаш марказининг мутахассиси Анара Калиева. — Кўплаган илмий текширувлар ошқозон саратонининг асосий факторларидан бири чайновчи чилимдан узлуксиз фойдаланиш эканини исботлади, шу сабаб Қирғизистондаги шифокорлар ошқозон саратони ортаётганини аҳолининг носдан кўп фойдалани бошлагани билан боғлашади».

Жумабекова аслида зарарсиз тамаки моддалари бўлмайди деб тушунтирди. Бироқ нос бошқаларга қараганда хавфли бўлиши ҳам мумкин, сабаби у қўлга тайёрланади ва унинг таркибидаги никотин билан бошқа заҳарли моддаларнинг миқдорини ҳеч назорат қилмайди.

Никотин одамни кучли тобеликка олиб келибгина қолмай, қон томирларини кичрайтириб, кейин — яллиғланиш, юрак, қон-томир ва гипертония касалликларига олиб келади. Органларнинг қон томирлари бўғилиб қолса инфаркт, инсульт ва гангренага олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, никотин одамнинг ДНКсига ҳам таъсир қилади ва никотинга тобе одамнинг болалари туғма ногирон бўлиб туғилиши эҳтимоли бор.

Бироқ Калиева носнинг хавфлилиги таркибидаги никотин учунгина эмас, унга қўшилган “ўлган” оҳакда бўлади дейди. Оҳактош оғиз бўшлиғида турли яраларни пайдо қилиши мумкин.

«Бу яралар саратон ҳужайраларини пайдо қилади ва оғиз бўшлиғи, ошқозон-ичакнинг зарарли шишларига олиб келади», — деб огоҳлантирди у.

2016 йили АҚШнинг Миннесот университети Масон онкология маркази қирғиз носини текшириб, никотин билан оҳактошдан ташқари яна бир нечта моддаларни аниқлашган:

  • уйқусизлик, ҳолсизлик ва бош оғириғи касаллигини пайдо қилган толуол ва этилбензол каби зарарли моддаларни;
  • ишлаб чиқаришда кўнг фойдаланилган, нефтнинг, инсектицидлар билан бўёқларининг таркибида бор о -Ксилолли — у бош айланиши, уйқу чақириш, бош оғриғи, кўнгил айланиши, ич оғриғи, тери қурғаши ва қизаришига олиб келади.

Натижада олимлар кунига 30 граммлик қутидаги носни чеккан одам неврология касалликларига ва жигар билан буйрак касаллигига чалинади деган хулоса чиқаришган.

Носни Москвадаги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология марказида ҳам бактериология таҳлилидан ўтказишган. Унда берилган намуна санитар-микробиология кўрсаткичлар бўйича одам учун хавфли деган хулоса чиқаришган.

«Бундан хам хавфлиси ўсмирларни нос чекиши. Никотин ва бошқа заҳарли моддалар боланинг интеллектуал ва жисмоний ривожланишига салбий таъсир қилади», — деди Калиева.

Калиева носга Туркманистон, Беларус, Россия ва Қозоғистондагидай қилиб тақиқ киритиш керак деб ҳисоблайди.

Боткенни қутқарамиз деб барини ўлдиряпмиз

Қирғизистонда носни тақиқлаш ҳаракати кўп марта бўлган. 2016 йили депутат Махабат Мавлянова носни ишлаб чиқариб, ташиб ва сотганларга 50 минг сом жарима солишни таклиф қилган. Яна бир йилдан кейин ҳамкасби Азамат Арапбаев носни «имкони борича эртароқ» тақиқлашни ваъда қилган.

Кейинчалик «тамакисиз Қирғизистон» чилимга қарши миллий коалицияси носнинг нархини камида тамакининг нархига етказишни таклиф қилган — коалициянинг Боткен вилояти аҳолисининг учдан бири нос тайёрлашда ишлашини, у ердаги эркакларнинг ярми ундан фойдаланишини ҳисобга олганда, носни тақиқлаш тез орада бўлмайди.

Бироқ ҳозирги чилимга қарши қонун янги ишланаётганда ҳукумат носни лицензиясиз ва акциз маркасиз сотишга қарши бўлди. Сабаб у акциз товарларнинг рўйхатига киритмайди, у энди уни ишлаб чиқариш — лицензия бериладиган фаолият деб ҳисобланган рўйхатда йўқ.

Натижада қонунга носни товар сифатида қўйилган талаблар киритилган. Унга кўра, унинг ҳар бир қадоғига таркибида «системали заҳарлар, канцероген ва мутаген моддалар» борлигини, ундан фойдаланиш соғлиққа зарар деган огоҳлантириши кўрсатилиши керак.

Кўп сонли ишлаб чиқариш фабрикалари бу шартларни сақлаши мумкин, бироқ носни республикадаги бозорларга тонналаб сотган ишлаб чиқарувчилар унинг таркибида қайси модда борлигини аниқ билмаслиги керак.

Шунингдек, чилимга қарши қонунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси носнинг таркибига қўшилувчи чилим ўстирилган майдонларни босқичма-босқич қисқартириши керак.

Амалдорлар носга давлатнинг эътиборсизлигининг асосий сабабини — нос ишлаб чиқаришда фойдаланилган чилимни ўстирувчи боткенлик деҳқонларга қўллов кўрсатиш демоқда.

Сурат: Бекболсун Кайипов / «Клооп»

Қирғизистондаги носга назоратнинг йўқлигини Республика Соғлиқни сақлаш марказидан Чинара Бекбасарова ҳам шундай тушунтирди.

«Бахтга қарши, Боткен вилоятида бўлган [Тожикистон билан бўлган чегара можаросида неча марта қаттиқ жабрланган] воқеаларга боғлиқ нос қилиш учун чилим ўстирувчи тадбиркорларга тақиқ кейинга қолдирилган. Бу масала уч йил оралиғида ҳал қилинади. Бу орада Вазирлар Маҳкамаси чилимни ўстиришнинг муқобил йўлини таклиф қилиб, секин-асталик билан буни ёпиш керак», — деди у.

Аслида чилимга қарши қонун бўйича, Вазирлар Маҳкамаси 2024 йилнинг 15 сентябридан бошлаб носга тобе бўлган одамларга тиббий консультация бериши керак ва тамаки ўстиришнинг ўрнига «иқтисодий томондан муқобил йўлни таклиф қилишга мажбур — масалан «фойдали» ўсимликларни ўстириш.

Бироқ қонунда келажакда носга ҳеч қандай потенциал равишда тақиқ ёки чеклов белгиланган эмас.

Материални тайёрлаганлар: Бакай Алмаз, Аида Исрайилова, Мээримай Акунова

Муаллифлар: Дмитрий Мотинов, Виктор Мухин