Бир видео: «Ала-Тоо 24» канали Жапаровнинг Жалолободга халқ билан биргаликда учганини кўрсатди

144

Президент Садир Жапаров Жалолободга оддий рейс билан учиб борди. Бу ҳақда «Ала-Тоо 24» давлат каналининг журналистлари «Президент Жапаров» номли репортажда айтишди.

«Президент Садир Жапаров халқ билан бирга оддий рейс билан ҳеч қандай қулайлик, люксиз Жалолободга учди. Давлат раҳбари билан бир самолётда учаман деб ҳеч ким кутмаса керак», — деб изоҳ берди журналист.

Шунингдек, президент билан бирга учган ходимлар қаторида МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев ҳам бўлди.

Жапаровнинг Жалолобод ва Ўш вилоятига бўлган сафари 31 июлда якунланди. У республиканинг жанубига 27 июлда келган.

Иш сафари давомида президент бир қанча янги биноларнинг очилишига қатнашиб, ҳудуддаги инфраструктура объектларининг қурилиши билан танишди.

Жапаров Ўш шаҳридаги тоза сув билан таъминловчи тўрт янги резервуарнинг қурилиши билан танишиб, шаҳар мэрига турғунларни тоза сув билан таъминлаш масаласини бир ойда ҳал қилишни топширди.

Бундан ташқари, Садир Жапаров дўсти Камчибек Ташиев билан МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бош бошқармасининг янги биносини очилишига қатнашди.

Сўнгра Жапаров таъмирлаш учун бюджетдан 45 млн сом ажратилган Ўш вилоят «Төлөйкөн» от майдонининг реконструкция ишларини бориши билан танишди.