Жалолободда 9 ёшдаги ўсмир сувга чўкиб кетди

137

Жалолобод шаҳрида 9 ёшли ўсмир бассейнга чўкиб кетиб вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га 31 июлда шаҳар милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа ҳақида хабар Жалолобод шаҳар ИИБга 25 июль соат 18:00 атрофида тушган. Вилоят касалхонасининг шифокори 9 ёшли ўсмир Жалолобод шаҳрида жойлашган сув ҳавзасининг бирида сувга тушаётиб, кутилмаганда сувга чўкиб кетганини билдирган.

Воқеа бўйича тергов гуруҳи томонидан марҳумнинг танаси сиртдан текширилган. Ўсмирнинг отаси воқеа бўйича ариза ёзишдан ва суд-тиббий экспертиза ўтказишдан бош тортган.

Мазкур факт Жалолобод шаҳар ИИБга «тасодиф» деб киритилиб, ҳозирда текширув ишлари бормоқда.

12 июлда Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Южний каналига чўкиб кетган 9 ва 7 ёшли ўсмирнинг жасади топилган.

ИИВнинг расмий маълумотига қараганда, Қирғизистонда 2023 йилнинг биринчи олти ойида 60дан ортиқ ўсмир сувга чўкиб вафот этган.

Шу сабаб ИИВнинг Ёш ўсмирлар билан ишлаш инспекцияси сув объктларидаги хавфсизликни сақлаш мақсадида тушунтириш ишларини олиб боришган.

Асосий саҳифага иллюстрация сурат қўйилди.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова